Хаби Алонсо "Челси" етакчиларидан бирини олиб келмоқчи

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби Лондон "Челси"сининг етакчи футболчиси Коул Палмерни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Madrid Universal" аккаунти хабар тарқатди.

Tecno

Маълумотларга кўра, англиялик ярим ҳимоячининг трансферига "қироллик клуби"нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо шахсан қизиқмоқда. У Палмерни ўз тактик схемасига мос футболчи сифатида кўрмоқда.

Cole Palmer of Chelsea receives the 'best player award' during the trophy ceremony following the FIFA Club World Cup 2025 final football match...

21 ёшли футболчи жорий мавсумдаги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида энг яхши футболчи деб топилган эди. Унинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2033 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг баҳоси 120 миллион еврони ташкил қилади. Аввалроқ, унга ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди. Шунга қарамасдан, лондонликлар ўзининг ишончли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!