“Реал” Винисиусни сотади. Сабаби ғалати...

  • 20 Jul 06:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” бразилиялик легионер Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзолаш масаласини ортга суриб юборди. Вазият аввалгидек эмаслиги айтилмоқда.

Tecno

Sport.es нашрининг хабарига кўра, Винисиус ўтган йили ёзда жамоага Килиан Мбаппе олиб келинганини ўзигининг келажаги учун хатарли, деб ҳисобламоқда. Шу боис, бразилиялик юлдуз янги шартномада ўзи жамоада энг катта маош оладиган футболчига айлантиришлари талабини қўди.

Ўйинчининг бу талаби клуб хўжайини Флорентино Пересга ёқмади.

Винисиус билан янги битим музокаралари жамоани Хаби Алонсо қабул қилиб олганидан кейин тўлиқ тўхтади. Янги бош мураббий бу ҳужумчини ўзига муаммо туғдирадиган ўйинчи сифатида қабул қилган.

Энди мадридликлар Винисиусни Саудия Арабистони клубларига сотиб юбориб, ғазнага кирим қилиш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!