Ямал Месси, Марадона ва Роналдиньо ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Барселона"нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал Каталония клубида мерос қолдирмоқчи эканини маълум қилди. Футболчи янги мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида ўнинчи рақам остида ҳаракат қилади.

Tecno

- Месси, Марадона ва Роналдиньо каби мерос қолдирмоқчиман.Улар "Барса" тарихидаги уч афсонавий футболчи. Ҳар бир бола уларга тақлид қилади. Уларнинг "Барселона"га берганлари учун миннатдорман," - дея футболчининг сўзларини келтиради AS.

Ламиннинг Каталония гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Ўтган мавсумда Ямал "кўк-анорранглилар" сафида 55 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ва 25 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!