"Ливерпуль" қимматбаҳо ҳужумчи билан музокаралар бошлади

CHERY AUTO

"Ливерпуль" таркибни кучайтириш мақсадида трансфер бозоридаги ишларини давом эттирмоқда. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, мерсисайдликлар ҳужумчи Уго Экитик учун илк расмий таклифни билдирган.

Tecno

"Айнтрахт" каттароқ сумма талаб қилиб, таклифни рад этди. Бироқ, томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

23 ёшли Экитикенинг ўзи "Ливерпуль"га ўтишни истамоқда. Шу билан бирга, аввалроқ матбуот франциялик футболчини Англия Премьер-лигасининг бошқа клуби "Ньюкасл" билан фаол боғлаган эди.

Трансфермаркт портали Уго Экитикени 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!