Турклар Ҳусанов учун асосий таркибга йўл очяпти...

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” янги мавсумда ўзи иштирок этадиган барча турнирларда бош соврин учун курашади. Хусусан, Хосеп Гвардиола жамоаси учун Англия Премьер-лигаси чемпионлигини “Ливерпуль”дан қайтариб олиш ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш асосий вазифа ҳисобланади.

Tecno

Испаниялик мутахассис бу мақсадларни амалга ошириш учун жамоа таркибини янгилаб бораётганидан хабарингиз бор. Қишда Абдуқодир Ҳусановнинг келиши билан бошланган янги трансфер кампанияси ҳамон давом этмоқда ва ҳозирга қадар клуб ўзбек футболчимидан ташқари Нико Гонсалес, Умар Мармуш, Витор Рейс, Жума Ба, Тижани Рейндерс, Райан Айт-Нури, Райан Шерки каби ижрочиларни олди.    

Шу билан бирга Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятини ихчам таркиб билан ишлашни истаётгани ҳақида огоҳлантирган. Бу талаб “шаҳарликлар” таркибдаги айрим футболчилар билан хайрлашишини билдиради.

Англия футболини ёритиб келаётган нуфузли манба – esteemedkompany.com портали Туркиянинг “Галатасарой” клуби марказий ҳимоячи Мануэль Аканжи трансферини бўйича иш бошлаганидан келиб чиқиб, “Манчестер Сити”даги вазиятни таҳлил қилди.

Sports.uz портали ушбу мақолани ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- “Манчестер Сити”да ортиқча ўйинчилар йиғилиб қолган позициялардан бири ҳимоя маркази ҳисобланади. Хосеп Гвардиола жамоасида яхши савиядаги кўп марказий ҳимоячилар кўп, клуб таркибни қисқартириш учун улардан бир-иккитасини сотиб юборади.

Агар шу ёз жамоани тарк этадиган марказий ҳимоячиларни кўриб чиқсак, кетишга биринчи номзод – Мануэль Аканжи. “Галатасарой” эса бу ўйинчини олиш учун ҳаракатларни бошлаб юборди.

Туркиялик журналист Яғиз Сабунжуўғли турк клуби швейцариялик ҳимоячи трансфери имкониятларини ўрганиб чиқаётгани ва агар Аканжи маошининг пасайишига рози бўлса, “Манчестер Сити”га расмий таклиф юборилишини маълум қилди.

 Айни пайтда “Манчестер Сити” ихтиёрида Рубен Диаш, Йошко Гвардиол, Жон Стоунз, Натан Аке, Мануэль Аканжи, Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс каби сифатли марказий ҳимоячилар бор. Улар орасида Диаш, Гвардиол ёки Ҳусановнинг яқин ўртада клубни тарк этиши орасида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Стоунз ва Аке жамоа таркибида муҳим элементлардан ҳисобланади. Витор Рейс эса, янги мавсумда ижарага жўнатилиши кутиляпти. Бу ҳолатда, Мануэль Аканжи сотиб юбориш учун асосий номзодга айланади. Бу ўйинчи “Сити” режаларидан ташқарида қолиб кетиши эҳтимоли катта.

Аканжи жамоада қоладиган бўлса, уни жиддий рақобат кутиб турибди. Чунки Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда муҳимроқ роль олиш учун даъвогарлик қилиши кутиляпти. Клуб иқтидорли ўзбек ҳимоячисига етарли даражада ўйин амалиётини бериш учун Аканжи билан хайрлашишига тўғри келяпти.

Мануэль Аканжининг келажаги кўпроқ футболчининг якуний қарори қандай бўлишига боғлиқ. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзиача тузилган. Агар у “Галатасарой” вариантини танласа, бу трансферни расмийлаштириш ҳар икки клуб учун ҳам ортиқча қийинчилик туғдирмайди, - деб ёзди esteemedkompany.com портали эксперти Адам Марретт.

Шомуродов ўзбек футболчилари учун Европага йўл очмоқда!

Файзуллаев трансфери амалга ошадими?

“Ливерпуль” олаётган “Монстр”ни фақат Ҳусанов тўхтата олади!

Тезкор: Файзуллаев трансферига нарх белгиланди!

Ўзбек легионери трансфердан норози фанатларга зўрлигини исботлаши керак!

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!