
Саудия клублари "Барселона" ҳужумчисига қизиқиш билдиришмоқда
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Саудия Арабистонининг бир қатор клублари "Барселона" ҳужумчиси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва унинг атрофидагилар билан боғланиб, ёзда трансферга тайёр ёки тайёр эмаслигини аниқлашган. Унинг яқинларига кўра, Роберт яқин орада "блауграна"ни тарк этиш ниятида эмас.
Қайд этилишича, жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик 36 ёшли футболчига ишонч билдирмоқда, аммо уни аста-секин таркибдан чиқариб юбормоқчи. "Барселона" Робертнинг хизматидан мамнун, аммо катта таклиф тушса, уни қўйиб юборишга тайёр.
Полшалик футболчи Ла Лиганинг ўтган мавсумида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урган.
Фикрлар