
Дьёкереш: "АПЛ — бу дунёдаги энг яхши лига"
27 ёшли Виктор Дьёкереш ўтган ҳафтада "Спортинг" клубидан "Арсенал" сафига ўтди. У аввалроқ 3 мавсум давомида Англия чемпионшипи "Ковентри" сафида тўп сурган.
Ўз интервьюсида Дьёкереш Англияга қайтиши ва Премьер-лигада ўйнаш ҳақида шундай деди:
"Мен Англияга қайтиш ҳақида доимо ўйлардим, деб айтолмайман. Аммо Португалияда бўлганимда, қайтиш имкониятим бор эди.
Чунки бу - дунёдаги энг яхши лига. Шу боис, Премьер-лигада ўйнаш ҳар доим менинг мақсадим бўлиб келган.
Шу сабабли, қулай пайт келганини ҳис қилганимда, ҳеч иккиланмай орқага қайтдим" – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди лондонликларнинг янги ҳужумчиси.
Фикрлар