Рамазон Темиров UFCдаги нокаутдан сўнг Ўзбекистонга мурожаат қилди
Ҳаммаси янгидан бошланади
UFC промоушенида иштирок этаётган ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги пост эълон қилди.
Спортчи ўзининг Instagram-саҳифасида Ўзбекистон байроғи билан тушган суратини жойлаштирди.
«Иншааллоҳ, охирги нафасимгача Ватаним шарафини ҳимоя қилишга ва унинг байроғини баланд кўтаришга интиламан», — деб ёзди Темиров ўз постида.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Даби (БАА) шаҳрида бўлиб ўтган UFC 333 турнирида Рамазан Темиров АҚШдаги профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятини қайд этди. У биринчи раунднинг ўзида мағлубиятга учраб, ҳали мағлубиятсиз юрган британиялик Лонир Каванага нокаут орқали ютқазди.
Кавана рақибини қарши зарба — апперкот билан йиқитди ва раунд тугашига ярим дақиқа қолганида жангни якунлади.
Бу мағлубият Темировнинг 12 та жангдан иборат ғалабали сериясига чек қўйди ва уни дивизионнинг расмий рейтингида еттинчи ўриндан ўнинчи поғонага тушириб юборди.

Изоҳлар (0)