Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Жаҳон чемпиони ғалабадан кейинги жангга ўзбек боксчисини чақирди

Бектемир кутган онлар келди

Мексикалик машҳур боксчи Хайме Мунгия (47-2, 35 КО) Саудия Арабиятонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида россиялик Никита Зоня (12-1-1, 10 КО) устидан ғалаба қозонди. 

Амалдаги жаҳон чемпиони навбатдаги ғалабасидан сўнг ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (17-1, 11 КО) билан жанг қилиш истагини билдирди. 

— Энди нима бўлади? Кейинги рақибинг ким бўлиши мумкин? 

— Ҳали аниқ эмас, лекин менимча, бу Мелиқўзиев бўлади. Сен навбатдаги рақибсан, дўстим!

Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида ўтказилган бокс кечасида Хайме Мунгия Никита Зоня устидан ҳакамлар якдил қарорига кўра ғалаба қозонди ва WBA версияси бўйича супер ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Бектемир Мелиқўзиев эса шу вазн тоифасида (168 фунт) WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди ва ташкилот томонидан мажбурий даъвогар сифатида қайд этилган. 

Шу боис Мунгия – Мелиқўзиев жангини ташкил этиш эҳтимоли жуда юқори баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ