Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Кўпчилик жангдан қочди! Ўзбекистонлик UFC жангчиси собиқ чемпион ҳурматини қозонди

Рақиб юртида жанг қилиш алоҳида мардлик

UFCнинг ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланган австралиялик жангчи Роберт Уиттакер (27-9) ярим оғир вазнда Ўзбекистон номидан қатнашаётган Богдан Гуськов (18-4-1)га қарши бўладиган жанг олдидан ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда MMArcade Podcast.

«Богданга ҳурматим баланд. Бошқа номзодлар ҳам кўриб чиқилганди. Лекин уларнинг барчаси ёки банд эди, ёки турли баҳоналар топиб, жангни қабул қила олмаслигини айтди ва ҳоказо. 

Охир-оқибат мана шу ҳолатга келдик. Жангга рози бўлган, бу учун махсус равишда Сиднейга учиб келадиган жангчи топилди. Бу жуда ҳам яхши», — дея таъкидлади Уиттакер.

Австралиялик спортчи учун ушбу беллашув ярим оғир вазндаги иккинчи жанг бўлади. У июль ойида бўлиб ўтган UFC 329 турнирида янги тоифадаги дебютини муваффақиятли ўтказган ва учинчи раундда Никита Криловни техник нокаут билан мағлуб этган эди.

Уиттакер ва Гуськов ўртасидаги жанг 2027 йил 7 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган Afterpay Arena мажмуасида бўлиб ўтади ва UFC турнирининг асосий карддаги курашларидан бири сифатида ўтказилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ