
Ҳусанов Испанияга борадими?
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг охирги бешта учрашувда қўлга киритилган тўртта ғалаба ва пешқадам “Арсенал” билан дурангдан кейин мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Энди Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигаси умумй гуруҳ учинчи турида “Вильярреал”га қарши бўладиган муҳим тўқнашувга эътибор қаратган. “Шаҳарликлар” қитъанинг энг нуфузли турнирида биттадан ғалаба ва дуранг қайд этган ҳолда тўҳридан тўғри нимчорак финал йўлланмасини берувчи кучли саккизликда боряпти.
“Манчестер Сити” халқаро турнирдаги навбатдаги учрашувини 21 октябрь куни Испанияда “Вильрреал”га қарши ўтказиши белгиланган. Бўлажак баҳс олдидан турли манбалар клуб ичидаги вазият ҳақида ахборот тарқата бошлади.
Sports.uz портали “Манчестер Сити” ўйинчилари орасида жароҳат олганлар ҳақида standard.co.uk сайтида эълон қилинган сўнгги маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилишни маъқул топди.
- Англия Премьер-лигасининг саккизинчи тури доирасида “Эвертон”га қарши учрашув олдидан Умар Мармуш, Райан Шерки ва Матео Ковачичнинг сафна қайтгани Хосеп Гвардиола жамоаси учун муҳим паллада сезиларли даражада кучайиш бўлди.
Лекин клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа ва мухлислар яна бир гуруҳ муҳим ўйинчиларнинг жароҳатдан қутилиб, таркибга қўшилишини кутмоқда. Чунки манчестерликлар бир пайтнинг ўзида тўрт мусобақа – Премьер-лига, Чемпионлар лигаси, Лига кубоги (Carabao Cup) ва Англия кубогида (FA Cup) бош соврин учун курашмоқда.
Биз “Сити” таркибидаги жароҳатланган футболчиларнинг аҳволи ҳақида сўнгги маълумотларни берамиз.
Родри
“Олтин тўп” соҳиби “Брентфорд” билан бўлган учрашувда жароҳат туфайли майдонни эрта тарк этганидан кейин Испания терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинидан ҳам озод қилинди. Гарчи испан ярим ҳимоячиси Sky Sports журналистларига жароҳати енгил эканини таъкидлаган бўлса-да, аслида вазият жиддий экани айтилмоқда.
- Тиззамда енгил оғриқ ҳис қилдим. Бу жиддий муаммога ўхшамайди. Мушагимни чўзиб олдим шекилли. Бунақаси Европа чемпионати финалида ҳам бўлганди. Энг муҳими, бу қўрқинчли эмас, - деди Родри.
Шунга қарамай, Гвардиола 29 ёшли футболчи тўлиқ тикланиб олинишини истаяпти. Чунки Родри ўтган йили оғир жароҳат олиб, мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган. У ҳамон юқори спорт формасини тиклай олгани йўқ.
Тахминий қайтиш муддати: Ноябрь ойи.
Райан Айт-Нури
Ёзда олинган жазоирлик футболчи ҳам бир неча ҳафтадан бери жароҳатини даволатяпти. Хосеп Гвардиола Мармуш ва Айт-Нури машғулотларга киришгани, ўзларини жуда яхши ҳис қилаётгани ва майдонга қайтишлари яқин эканини таъкидлаган.
Мисрлик ҳужумчи “Эвертон” билан ўйинда қатнашди. Айт-Нури эса, қайдномага киритилмагани унинг ҳали тўлиқ тиклана олмаганидан далолат беради.
Энди чап қанот ҳимоячиси ҳисобланган Райан Айт-Нури агар Еврпа Чемпионлар лигаси доирасида “Виляьрреал” билан ўйин қайдномасидан ўрин олмаса, уни келаси якшанба бўладиган учрашувда кутамиз.
Тахминий қайтиш муддати: 26 октябрь, “Астон Вилла”га қарши сафар учрашуви.
Абдуқодир Ҳусанов
Абдуқодир Ҳусанов сентябрь ойида “Арсенал” билан бўлган ўйин танаффусида захирага олинганида, аввалига, халқаро танаффус олдидан сафга қайтиши кутилган эди. Чунки Хосеп Гвардиола ўзбек ҳимоячиси учта баҳсда иштирок эта олмаслигини айтганди.
Кейин даволаниш муддати чўзилиб, ФИФА кунлари тугаши билан майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилди.
Умуман олганда, 21 ёшли легионер қаторасига бешта ўйиндан бери кўриниш бергани йўқ. Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрдаги йиғини, Кувайт ва Уругвайга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларида ҳам қатнашмади.
Ўтган ҳафта Sky Sports журналистларининг машғулот жараёнидан тайёрлаган лавҳасида ҳам Ҳусанов кўринмади.
Клуб унинг аҳволи ҳақида бирор янги маълумот чиқармагани тикланиш жараёни кутилганидан секин кетаётганини кўрсатади.
Шунга қарамай, Ҳусанов келаси якшанба “Астон Вилла” билан бўладиган баҳсгача жамоа таркибига қайтиши кутилмоқда, - деб ёзди standard.co.uk сайти эксперти Алекс Дейкерс.
Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, Абдуқодир Ҳусановнинг Испанияда бўладиган “Вильярреал”га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юбориши эҳтимоли жуда катта. Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги бу баҳст 21 октябрдан 22 октябрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Ҳусанов кутиб ол! Жамоага 87 миллион еврога янги юлдуз келади
Шомуродов зарбаларидан Европанинг нечта жамоаси “азият” чекканини биласизми?
Мбаппе Шомуродовнинг ўйинларини кузатяптими?
“Манчестер Сити”нинг Ҳусанов бўйича якуний қарори маълум бўлди
Comments