- Суперлига
- 2-тур
Сўғдиёна
- Шоҳруз Норхонов 53'
14/03/2021 17:00
Турон
-
90+4'
Ўйин якунланди.
-
90+2'
Туроннинг ҳужумларини ҳимоячилар қайтаришмоқда.
-
90'
Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
-
89'
Абдураҳмон Абдулхақов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
86'
Сўғдиёна жаримадан тўпни ўйинга киритди, ҳужум чизиғига узатилган пасни дарвозабон қайтарди.
-
84'
Жасур Хакимов тўпни боши билан Фозил Мусаевга етказиб бермоқчи эди, унинг узатмасини рақиб ҳимоячилари эгаллаб олишди.
-
80'
Туроннинг ҳужумларини ҳимоячилар тўхтатиб қолишмоқда.
-
77'
Музаффар Музаффаровнинг кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
-
76'
Сўғдиёнада ўзгариш: Шохруз Норхонов ўрнига Асилжон Бегимқулов майдонга туширилди.
-
75'
Сўғдиёнада ўзгариш: Эргаш Исмоилов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга туширилди.
-
74'
Туронда ўзгариш: Кваме Карикари ўрнига Фозил Мусаев ўйинга қўшилди.
-
73'
Турон футболчисининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
-
70'
Мурод Исмоилов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
68'
Лука Чермелнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
-
66'
Сўғдиёна ва Турон футболчилари хаводаги курашда тўқнашиб кетишди, ҳакам Турон дарвозасига жарима тўпи белгилади.
-
63'
Сўғдиёна футболчиси жарима тўпидан дарвозага зарба берди, голкипер қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.
-
62'
Турон футболчиси жарима майдони яқинида рақибига қўполлик ишлатди.
-
59'
Искандар Шайқулов қўпол ўйинин учун сариқ карточка билан огоҳлантирди.
-
58'
Синиша Бабич ўрнига Абдураҳмон Абдулхақов ўйинга қўшилди.
-
55'
Турон ҳужумга чиқмоқда, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишмоқда.
-
53'
ГОООЛ! Шохруз Норхонов пенальтини аниқ амалга оширди.
-
52'
Ҳакам турон футболчиси жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади деб топди ва 11 метрли жарима тўпи белгилади.
-
50'
Турон футболчиси қанотда тўпни кучли зарб билан дарвозага йўллади, зарбага бироз аниқлик етишмади.
-
49'
Сўғдиёна футболчиси қайчи услубида дарвозага зарба берди, кучсиз зарбани дарвозабон ушлаб олди.
-
46'
Туронда ўзгариш: Жавоҳир Соҳибов ўрнини Давронбек Умировга бўшатиб берди.
-
46'
Арсланмират Аманов ўрнини Баҳодир Насимов эгаллади.
-
46'
Иккинчи тайм бошланди.
-
45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
-
45+1'
Турон футболчиси жарима майдони ташқарисидан ҳимоячилардан қайтган тўпга зарба берди, бироқ ноаниқ.
-
45'
Биринчи тайгма 2 дақиқа қўшиб берилди.
-
43'
Қанотдан жарима майдонига узатилган пасга Сўғдиёна футболчиси зарба бера олмади.
-
39'
Сўғдиёна қарши ҳужумга чиқди, бироқ сўнгги зарбага ҳужумчи аниқ зарба бера олмади.
-
38'
Турон жарима тўпидан фойдалана олмади, ҳимоячилар жарима майдонига узатилган пасни осонлик билан қайтарди.
-
37'
Сўғдиёна ҳужумчиси майдон марказида қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
36'
Сўғдиёна ҳужумчиси жарима майдонига узатилган пасдан сўнг дарвозага зарба бера олмади, ҳимоячи аниқ ўйнаб, унинг оёқлари орасидан тўпни олиб қўйди.
-
32'
Элёр Ориповнинг узатмасидан сўнг жамоадоши дарвозага аниқ зарба бера олмади.
-
31'
Учрашув бош ҳаками Кваме Карикарига сариқ карточка кўрсатди.
-
30'
Музаффар Музаффаров рақибига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
-
29'
Музаффар Музаффаров дарвозага зарба берди, бироқ тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
-
28'
Марко Колакович жарима майдони яқинида рақибини тўхтатиб қолди, рефере мезбонлар дарвозасига жарима тўпи белгилади.
-
26'
Владислав Касминин рақибига ўта қўпол муомилада бўлди, ҳакам иккиланмасдан футболчига сариқ карточка кўрсатди.
-
23'
Турон футболчиси майдон марказида рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
21'
Жасур Ҳакимвога қўполлик ишлатилди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
-
18'
Cўғдиёна футболчиси чап қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ ҳимоячилар тўпни осонлик билан қайтаришди.
-
15'
Турон бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди, бироқ пасни ҳимоячилар қийинчиликсиз бартараф этишди.
-
11'
Арсланмурат Аманов жарима майдонига тўпни ошириб берди, бироқ ҳужумчи дарвозага зарба бера олмади.
-
10'
Жасурбек Ҳакимов майдон марказида рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
-
8'
Мезбонлар тўпни ўзида ушлаб туришибди, қисқа паслар орали ҳужум ташкил қилишга уринишмоқда
-
4'
Соғдиёна футболчиси қанотдвн тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячиларга пасни қайтраришди.
-
1'
Ўйин бошланди.