Виталий Левченко қўлдан чиқарилган ғалаба, Норчаев нега келмагани ва Ғофуровнинг алмаштирилиши ҳақида гапирди

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Тўпни, умуман учрашувни назорат қилдик ва гол киритдик. Иккинчи таймда эса ўйинни ташлаб юбордик ва ҳисобни сақлашга интилиб, якунда уни қўлдан чиқардик.

Норчаев термадан тиззадаги жароҳати билан қайтди. Шу сабабли у Тошкентда қолди ва текширув натижаларидан кейин унинг ҳолати қай даражада эканини билиб оламиз.

Кубок финали Фарғонада бўлиб ўтади. Аммо унгача ҳали вақт бор. Эндигина гуруҳ босқичи якунига етди. Албатта, ҳар бир жамоа финални ўз майдонида, мухлислари қаршисида ўтишини истайди.

Ғофуров танаффусда ўзини нохуш сезди ва шу сабабли унинг ўрнига Сафаров майдонга тушди. "Нефтчи"га нима етишмади? Яна бир гол. Ўтказиб юборилган голда айнан бирор футболчини айблашни истамайман. Ўйинни таҳлил қилиб чиқиш лозим. Албатта, рақиб футболчисига зарба йўллашига имкон қолдирдик. Бу бизнинг хатомиз", - дейди фарғоналиклар устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
narkabilov suyun
07/05/2024 11:21
Норчаев стодионда у́тирганди теливизорда хамма ку́рди Тошкентда деб алдаш яхши эмас