- Суперлига
- 18-тур
Қизилқум
- Ислом Кенжабоев 33'
- Темурхўжа Абдухолиқов 49'
08/09/2022 19:30
Олимпик
- Отабек Жўрақўзиев 63'
-
90+4'
Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Қизилқум" 2:1 ҳисобида "Олимпик"ни мағлуб этди.
-
90'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
87'
"Олтин изловчилар" сафида ўзгариш. Даврон Анваров Александар Станиславлевич ўрнига, Артём Дмитриев эса Дилшод Жўраев ўрнига баҳсга қўшилди.
-
81'
Меҳмонлар жарима зарбасидан унумлиф фойдалана олмади.
-
77'
"Олимпиячилар" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилмоқда.
-
74'
"Қизилқум" таркибида ўзгариш. Ислом Кенжабоев ўз ўрнини Шерали Жўраевга бўшатиб берди.
-
71'
Мезбонлардан хавфли ҳужум. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.
-
68'
Комолафе навоийликларнинг учинчи голини урган эди. Аммо ҳакам бу вазиятда офсайд борлигини қайд этди.
-
66'
Жияновдан ажойиб зарба. Аммо Нестеров қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.
-
63'
ГОООООООООООЛ! "Олимпик" барибир гол уриб кетди. Жияновнинг ажойиб пасидан сўнг Отабек Жўрақўзиев бўш қолган дарвозани ишғол этди.
-
61'
Мезбонлар ҳозирча тартибли ва деярли бехато ҳимояланмоқда.
-
59'
"Олимпик" футболчилари тинмай ҳужумга ўтмоқда.
-
55'
Майдонда жиддий кураш кечмоқда.
-
52'
Майдон эгалари голдан сўнг рақибга кучли босим уюштирмоқда.
-
49'
ГОООООООЛ! Мезбонлар иккинчи голни урмоқда. Темурхўжа Абдуҳолиқов дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни жойлаб қўйди.
-
46'
Иккинчи таймга старт берилди.
-
*'
"Навбаҳор" эса ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
-
*'
АГМК Қаршида "Насаф"га қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
-
*'
Иккинчи клуб "Сўғдиёна". "Бўрилар" илк ўйинда меҳмон бўлади.
-
*'
Биринчи жамоа "Насаф" бўлди. Қаршиликлар иккинчи ўйинда мезбон сифатида ўйин ўтказади.
-
*'
Маросим бошланди.
-
*'
"Қизилқум" - "Олимпик" ўйини танаффус пайтида Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу жараённи ҳам биз билан кузатиб боришингиз мумкин.
-
45+2'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0. Олдинда "Қизилқум" вакиллари.
-
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
42'
Темурхўжа Абдуҳолиқов иккинчи голни урган эди. Аммо бу вазиятда яққол офсайд бор эди.
-
39'
Комолафе бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.
-
33'
ГООООООООООЛ! "Қизилқум" учрашувда ҳисобни очди. Гол муаллифи - Ислом Кенжабоев
-
31'
Комолафе кескин ҳужум бошламоқчи эди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда экани қайд этилди.
-
29'
Қамбаров рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.
-
26'
Нестеров "Олимпик" футболчиларининг узоқ давом этган ҳужумини ўз ўрнидан чиқиб келиб бартараф этди.
-
24'
Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади.
-
23'
Майдонда футболчилар ўртасида тортишувли вазият юзага келди.
-
19'
Майдонда бироз осойишталик ҳукм сурмоқда. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйинни давом эттирмоқда.
-
15'
"Олимпиячилар" тўпни ўзида сақлаб турибди.
-
13'
Комолафедан хавфли зарба. Аммо ноаниқ
-
10'
"Олимпик" футболчиси рақиб вакилига нисбатан ўз жарима майдони олдида қўполлик ишлатди.
-
8'
Кенжабоев жаримадан тўпни рақиб жарима майдончасига узатиб берди. "Олимпиячилар" хавфни бартараф этишди.
-
3'
"Олимпик" дарвозаси олдида хавфли вазият. Зотеев тўп учун курашда меҳмонлар посбонига нисбатан қўполлик ишлатди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.