• Суперлига
  • 13-тур

Нефтчи

0 : 0

25/06/2023 20:00

Навбаҳор

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Унда нурсиз 0:0 ҳисоби қайд этилди.

  • 90+3'

    УХХХХХХХХ.  Умар жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

  • 90'

    Бош хакам асосий вақтга тўрт дақиқа қўшиб берди

  • 84'

    Темурхўжа Абдухолиқов  ўрнига Шоҳруз Норхонов майдонга тушди.

  • 79'

     Умар Адҳамзоданинг дарвозадан чамаси 30 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

  • 75'

    Йован Жокичнинг чамаси дарвозадан 30 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни "Нефтчи" дарвозабони ушлаб олди.

  • 76'

    "Нефтчи"да ҳам ўзгариш: Жамоа сардори Лутфулла Тўраев ўрнига Улуғбек Хошимов майдонга тушурилди

  • 73'

    Ўзгариш: Аброр Исмоилов ҳамда Лука Чермеллар ўрнига Асад Собиржонов ҳамда Милош Миловичлар майдонга тушишди.

  • 72'

    Жасур Яхшибоев рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кириб, қулай вазиятда зарба берди, аммо унинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 68'

    Аббос Ғуломовнинг зарбасидан сўнг, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 65'

     Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.

  • 65'

    "Навбаҳор" таркибида ўзгариш бўлди. Остон Урунов ўрнига Жасурбек Яхшибоев майдонга тушди

  • 58'

    Нурилло Тўхтасинов узоқ масофадан зарба берди, тўп эса химоячига тегиб майдонни тарк этди

  • 55'

    Жамшид Искандеровнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни мзбонлар посбони Владимир Назаров ушлаб олди.

  • 54'

    Учрашувнинг 2-бўлими дастлабки дақиқалари асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 50'

    "Нефтчи" хужумга ўтди.  Ўнг Қанотдан Туроповнинг узатмасини Тўхтасинов тўхтатмай зарба берди, бироқ химоячи тўпни қайтара олди

  • 46'

    "Нефтчи" сафида ўзгариш: Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Аббос Ғуломов майдонга туширилди 

  • 45'

    Учрашувнинг 2-бўлими бошланди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

  • 44'

    Диёр Туроповнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни  Ўткир Юсупов ушлаб олди.

  • 41'

     Тома Табатадзе томонидан бўш қолган дарвозага йўлланган зарбани Даврон Ҳошимов дарвоза чизиғи устидан қайтарди.

  • 37'

    Диёр Туроповнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини Жамшид Болтабоев боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.Бурчакдан тўп узатилди, хакам хуштаги чалинди "Нефтчи" худумда фол ишлатган деб топилди.

  • 32'

    Мезбонларнинг навбатдаги қарши хужуми хавфли вазият билан якун топди.  Умар Адҳамзоданинг узатмасини Тома Табатадзе боши билан дарвозага йўллади. Унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

  • 29'

    "Нефтчи"нинг хужуми самарасиз якунланди, тўғрироғи Ғофуров тўпни эгалаб олган пайтда ўйиндан ташқари холат қайд этилди.

  • 27'

    "Навбаҳор" гол уришга яқин келди бироқ, Абдухолиқов яқин масофадан гол ура олмади.

  • 23'

    Тўп асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 19'

     Аброр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган зарбасини Владимир Назаров қайтарди. "Навбаҳор"да бурчак зарбасини амалга ошириш имконияти туғилди.

  • 14'

     Умар Атхамзоданинг қанотдан рейди зарба билан якунланди ,бироқ Юсупов яна бир бор тўпни қайтара олди.

  • 12'

    УХХХХХХХХХХ. Умар Адҳамзоданинг узатмасини Туропов боши билан даврозага йўллади , тўпни Юсупов қийинчилик билан қайтарди. 

  • 11'

    Меҳмонларнинг бурчакдан узатиб берилган тўпни рақиб химоячилари қайтарди

  • 9'

    "Нефтчи"нинг қарши хужуми гол билан якунланиши мумкин эди, Тухтасиновнинг узатмасига Тома етиб кела олмади

  • 7'

    Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида майдон эгалари ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишмоқда. Аммо "Навбаҳор" аъзолари бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилишяпти.

  • 2'

    Мезбонларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олиб, "Нефтчи" сардори Лутфулло Тўраевнинг дарвозадан 22 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

  • 1'

    Учрашувга старт бериллди. 

  • *'

    ЎзПФЛ томонидан май ойининг энг яхши футболчиси  деб топилган "Навбаҳор"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга махсус соврин топширилди.

  • *'

    Ҳар икки жамоа аъзолари бугунги учрашув ҳакамлари бошчилигида ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.

  • *'

    Бугунги учрашувни "Нефтчи" сариқ-қора, "Навбаҳор"  аъзолари эса оқ футболкаларда ўтказишади.