• Суперлига
  • 16-тур

Насаф

  • Алибек Давронов 74'
1 : 0

10/08/2023 20:00

Бухоро

  • 90+9'

    Баҳс ўз якунига етди. "Насаф" кичик ҳисобда "Бухоро"ни мағлуб этди - 1:0.

  • 90+5'

    Майдонда жанжал юзага келди. "Бухоро" футболчилари асабини жиловлай олмаяпти. 

  • 90'

    Беллашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Тўп назорати меҳмонларда. Улар позицион ҳужум ташкил қиляпти. 

  • 84'

    "Бухоро" гол ўтказиб юборгач, ҳужумлари сонини секин-аста кўпайтириб бормоқда. 

  • 78'

    Майдонда кескинлик юқори даражага чиқмоқда. 

  • 74'

    ГООООООООООООЛ! "Насаф" учрашувда ҳисобни очди. Алибек Давронов бурчак зарбасидан сўнг бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 70'

    Меҳмонлар аъзоси Фране Икич сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

  • 69'

    Лиманинг яна бир зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо "аждарлар" учун вазият гол билан якунланмади. 

  • 64'

    "Бухоро"да икки ўзгариш. Дилшод Жўраев ва Александар Станисавлевич ўрнига Аслиддин Турсунпўлатов ва Всеволод Нихаев баҳсни давом эттиради. 

  • 61'

    Ухххх-2. Лима Круз ўта қулай имкониятни кўкка совурди. 

  • 59'

    Андрес Чавезнинг бош билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

  • 57'

    Ухххх. Лима Крузнинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни Қобулжонов оёқлари билан қайтариб қолди. 

  • 53'

    Энди меҳмонларда ўзгариш. Муҳаммаджон Раҳимов ўз ўрнини Ҳумоюнмирзо Иминовга бўшатиб берди. 

  • 51'

    Майдон эгаларида ўзгариш. Ғолиб Ғайбуллаев ҳамда Азизбек Амонов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев ва Лима Круз майдинга тушди.

  • 49'

    "Бухоро" футболчисининг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+6'

    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45+4'

    Ўйинда тўхталиш. Меҳмонлар футболчиси жароҳат олган кўринади. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 42'

    "Бухоро"нинг қарши ҳужуми қаршилик ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

  • 40'

    Тўп назорати ҳозирча мезбонлар фойдасига.

  • 38'

    Ҳакам ҳам ўйинни четдан кузатишдан зерикди, чоғи. У кутилмаганда тўпга тегиб қолди ва "Бухоро" ҳужумини тўхтатиб қўйди. 

  • 35'

    "Аждарлар" майдонда тўлиқ устунлик қилмоқда. 

  • 32'

    "Бухоро" вакили Жавоҳир Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 30'

    "Насаф"нинг позицион ҳужумини Бақоев шогирдлари қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 28'

    Ғайбуллаевнинг зарбаси аниқ чиқди. Аммо "Бухоро" дарвозабони ўз ўрнида!

  • 25'

    Меҳмонлар таркибида кутилмаганда ўзгариш рўй берди. Жамолиддин Убайдуллаев ўрнига майдонга Жасур Холтўраев туширилди. 

  • 24'

    "Бухоро" асосан қарши ҳужумларга эътибор қаратиб ҳаракат қилмоқда.

  • 21'

    Қобулжонов "Насаф"нинг ҳужумини "Нойер усули"да бартараф этди.

  • 16'

    Амонов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

  • 14'

    Мозговой меҳмонлар посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Аммо бу вазиятда офсайд борлиги қайд этилди. 

  • 11'

    Меҳмонларнинг жарима зарбасидан сўнг уринишини Умиджон Эргашев зарарсизлантирди.

  • 9'

    "Бухоро" дарвозабонига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 6'

    Ойбек Бозоровнинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

  • 4'

    Ҳозирча майдонда сокинлик ҳукм сурмоқда. 

  • 1 '

    Учрашувга старт берилди. "Насаф" футболчилари кўк, "Бухоро" вакиллари эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди.