• Ўртоқлик учрашувлари
  • 1-тур

1 : 1

06/09/2018 20:00

  • 90+5'

    Ўйин якунланди. Сизлар билан баҳсни Баҳодир Ҳасанов кузатиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат, бизни кузатишда давом этинг.

  • 90+5'

    Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз босимни оширишмоқда. ГОЛЛ!! Сардор Мирзаев... 1 метр масофадан 7 метрли дарвозани ишғол қилолмади-я!.. 

  • 90+4'

    Омар Ал Сома ўрнига Ашкан майдонга туширилди.

  • 90+3'

    Сурияликларнинг ҳужуми... Омар Ал Соманинг бу сафарги зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 90'

    Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ўйин темпи анча пасайди...

  • 83'

    Аёз Асмон майдонга тушди. У майдонда 11 рақамли футболчининг ўрнини тўлдирди.

  • 80'

    Суриянинг қарши ҳужуми... Ҳимоячиларимиз етиб келишди. Хавф бартараф этилди.

  • 79'

    Омар Ал Сома ҳисобни тенглаштирди...

  • 76'

    Сардор Рашидов ўрнини Элдор Шомуродов тўлдирди.

  • 71'

    Вакилларимиз урилган голдан сўнг анча жонланиб қолишди. Аммо сурияликлар анча мунча мана ман деганини қарши ҳужумда жазолаганини кўрганмиз. Ҳужум уюштириш яхши, аммо ҳимояда эҳтиёт бўлишимиз зарур. 

  • 69'

    Рашидов... Зарба! Аҳ!!! Дарвозабон ажойиб сейв намойиш этди.

  • 68'

    Марат Бикмаев ўрнига Темурхўжа Абдуҳолиқов майдонга туширилди.

  • 65'

    Сурия футболчиларида жарима зарбаси тепиш имконияти мавжуд. Тўп жарима майдони ичига узатилди. Рашидов қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Бироқ яна ҳимоячилар.

  • 64'

    Вакилларимизнинг навбатдаги ҳужуми... Сурия ҳимоячилари аниқ ўйнашди. Тўп назорати футболчиларимизда.

  • 62'

    Бикмаеввв!!! Гоооооооооооооооооооооооооооооллл!!!

  • 61'

    Пенальти. Вакилларимиз фойдасига. Бурчак зарбасидан оширилган тўп суриялик футболчининг қўлига тегди.

  • 60'

    Суриялик футболчилардан бири жароҳатланиб майдонни тарк этди.

  • 57'

    Сурия ҳужумчилари ҳимоячиларимизга бугун етарлича ташвиш туғдиришмоқда. Ҳозирча, гоҳ ҳимоячиларимиз ҳушёр бўлишса, гоҳида Игнатий Нестеров жониимизга оро киряпти. 

  • 56'

    Иван Нагаев ўрнига Сардор Мирзаев майдонга туширилди.

  • 55'

    Майдон марказида сурияликлар устунлик қилишмоқда. Футболчиларимизга фикрлаш тезлиги етишмаяпти. Оддий вазиятларда тўпни бой бериб қўяпмиз.

  • 53'

    Иван Нагаев рақиб футболчисига қарши қўполлик ишлатди.

  • 53'

    Сурияликларда бурчак зарбаси. Яхшиямки вакилларимиз ўз ўрнида.

  • 49'

    Бўлим аввалида тўп назорати Сурия вакиллари тарафида.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+2'

    Рашидовнинг рейди... Нагаев!!! Ҳаҳҳҳ!!! Ҳужумчимиз тўпни йўқотди.

  • 45+2'

    Бўлим сўнггида устунлик тўлиғича Сурия томонида.

  • 45'

    Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Омар Ас Сома!!! Нестеров қутқарди.

  • 42'

    Омар Ал Мидани жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 40'

    Бўлимнинг сўнгги дақиқаларига яқинлашгани сари сурияликларнинг босими ошиб боряпти.

  • 38'

    Таянч ярим ҳимоя чизиғимизда бўшлиқ борлиги сезилиб қоляпти.

  • 37'

    Суриянинг ҳужуми.. Нестеров!.. Бурчак зарбаси. Сурия фойдасига.

  • 36'

    Сўнгги дақиқаларда ҳимоячиларимизнинг хатолари кўпайиб кетяпти. Ишқилиб, оқибати хайрли бўлсин...

  • 35'

    Сурияликлар тобора босимни ошириб боришмоқда.

  • 33'

    Тўп назорати вакилларимизда.

  • 28'

    Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдони ичига узатган зарбасига ҳеч ким етиб келолмади.

  • 26'

    Рашидовнинг зарбаси... Иброҳим Алма тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятсиз чиқди.

  • 25'

    Шораҳмедов тўпга интилди. Рақиб ҳимоячимизга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳамюртларимизга жарима йўллаш имконияти мавжуд. Тўп олдида Сардор Рашидов.

  • 21'

    Рашидов... Эҳҳ... Шундай имконият-а... Иван Нагаев томонидан узатилган пасга Рашидов улгура олмади...

  • 18'

    Омар Ал Сома ҳимоячиларимизга анча муаммо туғдирмоқда.

  • 13'

    Сурияликлар томонидан йўлланган зарба Нестеровга умуман муаммо туғдирмади.

  • 11'

    Вакилларимиз рақибга қарши кучли прессингни амалга оширишмоқда. Тўп назорати рақибларда.

  • 8'

    Жуда хавфли вазияттт!!! Бикмаевв!!! Аххх...

  • 4'

    Сурия терма жамоасининг дастлабки ҳужуми ҳимоячиоаримиз томонидан тўхтатиб қолинди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Қуйида ушбу учрашувни жонли видеотрансляция шаклида ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

  • 0'

    Ассалом алайкум қадрли футбол ихлосмандлари. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимиздаги "Миллий" стадионида Бернд Штанге бошчилигидаги Сурия терма жамоасини қабул қилади. Айни пайтда жамоалар майдонга етиб келишган.