Касильяс Москва ва Тошкентнинг "Локомотив" жамоаларини алмаштириб қўйди

“Порту” клубининг испаниялик дарвозабони Икер Касильяс Москванинг “Локомотив” клубига қарши ЕЧЛ учинчи тур ўйинидан олдин кичик бир хатога йўл қўйди.

Гап шундаки, Касильяс 24 октябр куни бўладиган ўйин олдидан Москвадаги “Қизил майдон”да сайр қилди ва ўзининг твиттер саҳифасида маҳаллий “темирйўлчилар” ўрнига Ўзбекистонинг “Локомотив” клубини белгилаб изоҳ қолдирган.

ЖЧ-2018 турнири вақтида телевидениядаги иш тажрибасидан сўнг мен чиройли шаҳарга ташриф буюриш учун қайтдим ва ЕЧЛда “Локомотив” билан ўйнаймиз, – деб ёзади Касильяс ўзининг твиттер саҳифасида.

Casillas_1

Икки турдан сўнг “Порту” 4 очко билан “D” гуруҳида етакчилик қилмоқда. “Локомотив” эса бирорта очко тўплай олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!