ЎФА Хавфсизлик бошқармаси "Навбаҳор"ни келишилган ўйинлар, Рўзимбой Аҳмедовни эса айтган гаплари учун текширув ўтказади!
Бугун ижтимоий тармоқларда "Навбаҳор" клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва Рўзимбой Аҳмедов мавзуси муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
ПФЛ вакили: "Навбаҳор" мураббийи Рўзимбой Аҳмедовни судга бериши мумкин
- Эндиликда ЎФА Хавфсизлик бошқармаси Рўзимбой Аҳмедов билан, албатта, кўришади (футболчи айтганлари учун жавоб бериши керак). Унинг фикрларида қанчалик жон борлиги, Мўминжоновнинг аслида қандай фаолият олиб бораётгани юзасидан текширув бўлади (ўзини ҳурмат қилган клуб сифатида буни "Навбаҳор"нинг ўзи амалга ошириши керак аслида), - дея ёзади Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар