"Челси"нинг собиқ раҳбари Туркия грандини сотиб олиши мумкин
Россиялик тадбиркор Роман Абрамович, 2003–2022 йиллар оралиғида "Челси" клуби эгаси бўлган, эндиликда у Туркия грандларидан бири — "Галатасарой" акциядорлари сафидан жой олмоқчи. Бу ҳақда туркиялик "Sözcü" нашри хабар берди.
Манбага кўра, миллиардер аллақачон Босфор бўйидан ҳашаматли қаср сотиб олган ва Истанбулга кўчиб ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Абрамович 2022 йил май ойида "аристократлар"ни америкалик инвестор Тодд Боэлига сотган эди. 2025 йилда эса у профессионал футболдан бутунлай кетганини ва эндиликда бу соҳада ҳеч қандай рол ўйнамаслигини маълум қилганди.
Маълумот учун, Абрамович даврида "Челси" 5 марта Англия чемпиони, 5 марта Англия кубоги соҳиби, 3 марта Лига кубоги ғолиби бўлган. Шунингдек, лондонликлар унинг раҳбарлиги остида икки бор Чемпионлар Лигаси ва икки бор Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.



Фикрлар