“Дэвис кубоги”: Ўзбекистон – Сербия учрашувига қуръа ташланди

Хабарингиз бор эртага “Дэвис кубоги”нинг плей-офф баҳси ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон лигасига чиқиш учун Сербия терма жамоасига қарши кортга чиқади.
 
Бугун мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Қуръа натижасига кўра, мусобақанинг дастлабки кунида Санжар Файзиев ва Душан Лайович,  Денис Истомин ва  Филип Крайинович, ўзаро баҳслашади.

2 февраль куни С.Файзиев ва Д.Истомин тандеми Никола Милоевич ва Виктор Троицки жуфтлигини синовдан ўтказади. Кунинг иккинчи ярмида Д.Истомин ва Душан Лайович, С.Файзиев ва  Филип Крайинович учрашуви бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, теннисчилар ҳолатига қараб, учрашув олдидан бошқа теннисчига алмаштирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!