Кайса Мякяряйнен барчани "қор чангида" қолдириб кетди

Словениянинг Поклюка шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичида спринт пойгалари ўз ниҳоясига етди

Кеча мусобақанинг аёллар ўртасидаги 7,5 кмга ўтган спринт баҳсларида финляндиялик Кайса Мякяряйнен 20:08.1 натижа кўрсатиб маррага биринчи бўлиб етиб келди. Пойгада италиялик Доротея Вирер иккинчи, франциялик Жюстин Бреза учинчи ўринни эгаллади.

Бугун, 9 декабрь куни эркаклар ва аёллар ўртасида таъқиб пойгалари ўтказилади. Эркаклар ўртасидаги пойга Тошкент вақти билан соат 15:45да бошланса, аёллар баҳси 18:45да ўтказилади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!