Мансур (Мангуст) Тўғизбоев: Мен ҳатто болаларга ҳам ММА сирларини ўргатаман!
Сўнгги йилларда мамлкатимизда ёшлар ўртасида аралаш жанг санъатлари – ММА жадал оммалашиб улар орасидан кўплаб чемпионалар етишиб чиқмоқда.
Ана шундан мамлакатимиз шарафини юксалтираётган ёшларни камол топишига ўз ҳиссасини қўшган ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст) Тўғизбоевдир.
Sports.uz интернет портали мухбири Мансур (Мангуст) Тўғизбоев билан ММАда спортчи ва мураббий сифатида қандай фаолияти олиб бораётган ҳақида сухбатлашдик.
– Ассалому алайкум Мансур ака! Биламиз сиз ҳам ММА мусобақаларида бир неча бор мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилгансиз. Айтингчи бу спорт турига қандай кириб қолгансиз?
– 2010 йили катта спортдан кетиш фикри туғилди. Бир муддат бизнес қилдим. Спортга қайтгим келди. ММА қоидаларини ўрганиб, кузатиб бордим. Шу билан бирга 3-4 йил фақат машқ қилдим. ММА аралаш жанг санъатлари бўлгани учун курашдан кескин фарқ қилади. Мен эса ёшлигимда спорт курашлари билан шуғулланганман. Лекин ушбу спорт турида Қўл ва оёқ ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади. Қўл ҳаракатларини машҳур профессионал боксчиларимиздан бири Бекзод Набиев ёрдамида ўзлаштирдим. Оёқлар ҳаракатларини ўрганишимда кикбоксинг устаси Рашид Акалбоев ёрдам берди. Ҳалигача у билан ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз.
– Мураббий бўлиб, шогирдлар тайёрлаётганингиз ҳақида гапириб беринг...
– Ҳозирда мураббийлик фаолиятимни ҳам олиб бормоқдаман. Ёшларга асосан кикбоксинг спорт тури сир-асрорларини катта мураббий сифатида ўргатиб келяпман. Яқинда 100 нафардан ортиқ спортчилар билан тоғда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб қайтдик. Бирор жойга мусобақага чиқадиган бўлсак, мен ўзим бошчилигимда уларни олиб бораман. Шунингдек, ММА бўйича ҳам шогирдларим кўп. Уларни мусобақаларга пухта тайёрлаш менинг вазифам ҳисобланади.
– Демак, сиз аввал ёшларни кикбоксинг спорт тури билан шуғуллантириб, кейин ММАга ўтказасизми ва улар қаерда шуғулланишади?
– Йўқ! Мен ММА ва кикбоксинг бўйича тўгаракларини алоҳида олиб бораман. Лекин кўпчилик кикбоксинг билан шуғулланиб, кейин ММАга ўтади. Бу яхши албатта. Сабаби, ММА жуда оғир спорт тури. Аммо мен ҳаттоки мазкур йўналиш бўйича болаларга ҳам алоҳида машғулотлар ўтказаман. Уларни ўзимнинг спорт залимда машқ қилдираман.
– Ҳозирда ММАни мамлакатимизда янада ривожлантириш учун нималар қилиш керак? Ва профессионал жангларда иштирок этадиган шогирдларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз.
– СЎнгги икки-уч йилда мазкур спорт тури жадал ривожланди деб айта оламан. Аввалари биз спотчиларга ушбу спорт тури бўйича ўтадиган мусобақаларда иштирок этишимиз қийин бўлар эди. Ҳозир эса бунинг акси. Аралаш жанг санъатларини янада оммалартириш учун юртимизда ММА федерациясини очиш керак. Бу эса биз спортчиларнинг янада юксак натижаларга эришишимизга туртки бўлади. ММА бўйича бир қатор шогиртлар бор. Уларнинг ичида энг ишонганим Жаҳонгир Ёрқулов ва Умид Сагдулаевдир.
– Самимий суҳбатингиз учун раҳмат.
– Сизларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Эслатиб ўтамиз, Мансур ҳозиргача профессионал жангларда 13 марта рингга чиқиб, шулардан 12 тасида ғалаба қозонган ва бир марота мағлубият аламини тортган.
Фикрлар