Олимжон Набиев азалий рақибига қарши ярим финалда ўйнайди

Тошкентда ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган нуфузли турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда тўрт нафар теннисчимиз ярим финалга чиқди.

Мусобақанинг чорак финалида умидли теннисчиларимиздан Олимжон Набиев, Иброҳимжон Ўринов, Тимур Соттимов, Бекзод Расаматов рақиблари устидан зафар қучди.

Энди мусобақанинг ярим финалида Иброҳимжон Ўринов ва Тимур Соттимов, Олимжон Набиев ва Бекзод Расаматов ўзаро рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!