
А Серия. 5-тур якунланди
Италия А Сериясининг 5-турига якун ясалди. Тур доирасида икки марказий баҳс бўлиб ўтди.
"Ювентус" ўз уйида "Аталанта" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Милан" эса амалдаги чемпион "Наполи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳозирги вақтда турнир жадвалида 3 та жамоада 12 очкодан мавжуд. Тўплар нисбати эвазига Массимилиано Аллегри шогирдлари пешқадамликка чиқди.
Қуйида 5-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвали билан танишинг.
Фикрлар