Альбина Африкада зафар қучмоқда
Теннис бўйича Тунисда ўтказилаётган халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Альбина Хабибулина асосий тўр беллашувларини ҳам ғалаба билан бошлади.
 
Турнирнинг саралаш мусобақаларидан муваффақиятли ўтган ҳамюртимиз асосий тўрнинг дастлабки босқичида чехиялик Моника Килнаровага қарши кортга чиқди. Қарийб икки ярим соат давом этган беллашувда Альбина кучли рақиб устидан 6:4, 3:6, 6:4 ҳисобида ғалабага эришди.
 
Кейинги даврада ўзбекистонлик теннисчи иккинчи рақамда сараланган франциялик Жади Суврижн билан куч синашади.