Александр Зверевга Париж ёқиб қолганга ўхшайди
Ads
Германиялик Александр Зверев Париж шаҳрида ўтаётган "Ролан Гаррос" мусобақасининг учинчи даврасида сербиялик Душан Лайович билан рақобатлашди.
 
Кескин ва муросасиз баҳслар остида 5 сет давом этган улар ўртасидаги учрашув Саша фойдасига 6:4, 6:2, 4:6, 1:6, 6:2 ҳисобида якунланди. 

Шу тариқа Зверев Франция очиқ биринчилигининг тўртинчи босқичида италиялик Фабио Фоньинига қарши ўйин ўтказадиган бўлди.