Алексей Ватутин Лион кортларида жавлон урмоқда
Ads

Франциянинг Лион шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақада россиялик теннисчи Алексей Ватутин учинчи даврага йўл олди.

Турнирнинг иккинчи босқичида Алексей мезбонлар вакили Констан Лестьеннга қарши ўйин ўтказиб, якунда 7:6, 1:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Ватутин чорак финал босқичига чиқиш учун ўтадиган учрашувда яна бир франциялик теннисчи Корентен Мутга қарши кортга чиқадиган бўлди.