«Андижон» Аброр Хусинов билан келишувга эришди

CHERY AUTO

Ўтган мавсум «Металлург» шарафини ҳимоя қилган Аброр Хусинов жорий йилни «Андижон»да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда

Tecno

Чап қанот ва марказий ҳимояда бирдек харакат қила оладиган, 30 ёшли футболчи «бургутлар» аъзоси бўлганидан кейин шундай деди:

 «Андижон» жамоасидан таклиф бўлгач, яхшилаб ўйлаб кўриб, розилик бердим. Клуб вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов билан суҳбатлашганимда, жамоанинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил тушунтирди ва менга юксак ишонч билдираётганини айтиб ўтди. Ўз навбатида мен ҳам «Андижон» жамоасининг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиб, клуб ривожи йўлида бор кучимни ишга солишга тайёрман. Умид қиламанки, янги жамоам сафида маҳаллий мухлисларнинг ишончини оқлаб, уларни хурсанд эта оламиз».

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию