Баҳром Украинада "калтак" еди
Украина пойтахти Киев шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳром Паёзов ҳам рингга чиқди.
31 ёшли боксчимиз профессионал рингдаги 32 жангини россиялик енгилмас боксчи Ҳасан Байсангуровга қарши ўтказди.
Саккиз раундг мўлжалланган жанг бешинчи раундда якунланди. Кучли рақибининг кетма-кет зарбаларини ўтказиб юборган Баҳром Паёзов техник нокаутга учради.
Профессионал жангларда 2008 йилдан буён қатнашаётган ҳамюртимиз саккизинчи маротаба мағлубиятини тан олди. Баҳром фаолияти давомида 23 маротаба ғалаба қозонган.
19 ёшли Ҳасан Байсунгуров эса профессионал боксчилик фаолиятидаги кетма-кет 13 ғалабасини нишонлади.
Фикрлар