Жалолиддин Машарипов "ФИФА руҳсат берса, фаолиятимни "Пахтакор"да давом эттирмоқчиман"

Эрон ҳудудида олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар мамлакат футбол чемпионатининг тўхтатилишига олиб келди. Эрон Премьер-лигасида анъанавий равишда Марказий Осиё давлатларидан келган кўплаб легионерлар тўп суради ва ҳозирги инқироз минтақанинг бир нечта миллий терма жамоаси футболчиларига бевосита таъсир кўрсатди.

Шу жумладан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Жаҳон Чемпионатига қадар формада бўлиб туриш учун Суперлигага қайтишга яқин. SPORTS.uz сайти журналисти Ойбек Юлдошев терма жамоамиз етакчиси Жалолиддин Машарипов билан боғланди.

Авваламбор ассалому алайкум. Жароҳатдан тикланиш қандай кечмоқда?

Ассалому алайкум, Италияда реабилитация жараёнларини муваффақиятли тарзда ўтказиб, Ўзбекистонга қайтдим. Ҳозирда яна бир кучли реабилитолог Ислом Мусулмонов билан ишлаяпман. 

Инстаграм ижтимоий тармоғингизга "Пахтакор"га қайтишингиз  мумкинлиги "сторис" жойладингиз. Бунга ойдинлик киритиб ўтсангиз?

Ҳозирда Эрондаги ҳолатни ҳамма кўриб, билиб турибди. ФИФА руҳсат берса, фаолиятимни "Пахтакор"да давом эттирмоқчиман. Аввал ҳам интервьюларимда айтганман - қайтсам "Пахтакор"га қайтаман,  деб. Чунки Мундиалга қадар формада бўлишим керак.

Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

Ҳа, Суперлигани катта жамоаларидан таклифлар бор. Лекин биринчи навбатда ФИФА бунга руҳсат бериши керак. Шундан сўнг кўрамиз", - деди Машарипов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!