Бальде: “Умид қиламанки, "Барселона" яна "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этади”

“Барселона” ҳимоячиси Алехандро Бальде  “Реал Мадрид”га қарши ўйиндан олдин жамоасининг ғалаба қозонишига ишонч билдирди.

“Мен "Эль-Класико"ни интиқлик билан кутяпман. Бу ўзига хос ўйин. Умид қиламанки, "Барселона" яна "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этади. Аммо энг муҳими — бу тўқнашувда уч очкони қўлга киритиш.

Ўйлайманки, биз ўйиндан олдин яхши кайфиятдамиз, аммо жамоаларнинг ҳозирги формаси бу баҳсда унчалик аҳамиятга эга эмас, чунки класикода ҳар нарса бўлиши мумкин”, — деди Бальде.

Маълумот учун, мадридликлар ва каталонияликлар ўртасидаги учрашув 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!