Бентекега Россия ва Хитой клубларидан таклифлар бўлмоқда
Ads

Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби ҳужумчиси Кристиан Бентекега рус ва хитой клубларидан қизиқишлар бўлмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бельгиялик футболчининг вакилларига аллақачон бу борада таклифлар келиб тушган.

Бироқ, кўпчиликнинг фикрича Бентеке жорий мавсум «Кристал Пэлас» сафида қолади ва жамоасини премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун ёрдам беради. Бу билан бир қаторда у Бельгия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да ҳам иштирок этишни кўзламоқда.

Маълумот учун, Бентеке жорий мавсум АПЛнинг жами 8та учрашувида майдонга тушди, бироқ, ҳозирча ўз ҳисобига бирорта ҳам аниқ зарба ёздириб қўйганича йўқ.