Бошкович: "Биз тўхтаб қолишни истамаймиз"

Coca-Cola Суперлига 10-турида ўз майдонида «Турон»ни мағлуб этган «Сўғдиёна» жамоаси устози Иван Бошкович ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун ҳам натижадан ҳам жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Умид қиламанки, бугунгидек ўйнашни давом эттирамиз. Биз тўхтаб қолишни истамаймиз, ривожланишда, яхши натижалар учун ҳаракат қилишда давом этамиз. Танаффус пайтида йигитларга асабийлашмасликни уқтирган эдим. Иккинчи таймда ҳам биринчи бўлимдаги каби ҳаракат қилишни режа қилгандик”, - деди Бошкович.

“Футболчилар доимо турли жисмоний ҳолатларда бўлишади. Ҳамма ҳам доим бир хил спорт формада бўлмайди. Займович ҳозир аввалги формасидан яхшироқ ҳолатда ва шунинг учун ҳозирда аввалгига нисбатан кўпроқ голлар киритяпти. Бизнинг вазифамиз уларни доимий равишда яхши спорт формасида бўлишлари учун ёрдам бериш. Бундан ҳам яхши ўйнай олишимизни биламиз. Футболчилар доим буни билишлари ва ишлашдан тўхтаб қолмасликлари керак”.

“Жамоадаги барчанинг асосий таркибда майдонга тушиши учун даража ва савиялари этарли. Улар захирадан майдонга тушиб ҳам ўйинни кучайтира олишларини тушунишлари ва билишлари керак. Бунга қадар олган 7 очкоимизга қарасак, айнан захирадан майдонга тушганлар кўпроқ хисса қўшишди. Буни футболчилар яхши тушунишлари керак”.

Айни дам "Сўғдиёна" турнир жадвалида 11 очко билан 9-ўринга чиқиб олди. Жиззахликларни 11-турда "Бухоро"га қарши баҳс кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!