«Челси» ва «Сити» Еврода ҳам кураш олиб боради! «Спартак» бу борада «Реал» ва ПСЖдан устун! Европа чемпионати ҳақида қизиқарли маълумотлар

SPORTS.uz Европа биринчилигида иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган футболчиларнинг қайси клуб вакили эканлигини билан қизиқди. Бу борада АПЛ сайёрамизнинг энг кучли чемпионати эканлигини яна бир бор исботлаб қўйди. Хўш, кучли ўнликда яна қайси мамлакат клубида тўп сурувчи футболчиларни кўришимиз мумкин?

fklweokfwoekfwe

10-ўрин. Голландия Эредевизияси - 17 футболчи (212,8 миллион евро)

9-ўрин. Туркия Суперлигаси - 18 футболчи (106,3 миллион евро)

8-ўрин. Украина Премьер лигаси - 19 футболчи (120 миллион евро)

7-ўрин. Англия чемпионшип - 29 футболчи (107 миллион евро)

6-ўрин. Франция Лига 1 - 29 футболчи (722 миллион евро)

5-ўрин. Россия Премьер лигаси - 32 футболчи (255 миллион евро)

4-ўрин. Испания Ла Лигаси - 40 футболчи (1,3 миллиард евро)

3-ўрин. Италия А Серияси - 71 футболчи (1,73 миллиард евро)

2-ўрин. Германия Бундеслигаси 89 футболчи (1,92 миллиард евро)

1-ўрин. Англия Премьер лигаси - 120 футболчи (3,51 миллиард евро)

- РПЛ кутилганиданда кўпроқ вакили билан Еврода иштирок этади. Ушбу чемпионатда тўп сурувчи 32 футболчи ўз кучини терма жамоалар орасида нуфузи бўйича иккинчи ўринда турувчи мусобақада синаб кўриши мумкин. Рўйхатдагиларнинг 22 таси Россия терма жамоаси аъзоси саналади.

- Англия аллақачон чемпионати савиясини янги даражага олиб чиқиб бўлди. Ҳатто, чемпионшип кучли 10 ликда мавжуд. Агар АПЛни қўшиб ҳисобласак, турнир учун рўйхатдан ўтган 622 чарм тўп устасининг 152 нафари «туманли албион»да ҳаракат қилади. Бу барча футболчиларнинг 24,5 фоизи дегани.

- Амалдаги чемпион Португалия турнирга бор йўғи 8 футболчини жўнатган. Бу Кипр, Словакия ва Дания билан бир хил натижа.

- Испания футболида инқироз бошлангандек. Яқиндагина дунё футболи етакчиси бўлган чемпионатдан мусобақага АПЛдан икки баробар камроқ футболчи ташриф буюрмоқда. Англия билан ўртадаги фарқ тобора катталашиб бормоқда.

- Европа чемпионатида нақд 42 та чемпионатдан келган футболчилар куч синашади. Бунақаси аввал бўлмаган.

Қайси клублар бу борада мутлақ етакчи?

kwefowekfwoekg

- Яқинлашиб келаётган мусобақада 210 клубдан вакиллар иштирок этади

- 87 клуб (41,5 фоиз) ўзининг биттадан футболчисини «кўҳна қитъа» биринчилигига юборди. Жамоалар орасида энг машҳурлари «Атлетик» Бильбао (Унаи Симон), «Бетис» (Уильям Карвальо), «Виссел Кобе» (Томас Вермален), «Гетеборг» (Марек Гамшик).

- 43 клуб (20,5 фоиз) иккитадан вакилини турнирга қўйиб юборгани билан мақтаниши мумкин. Жамоалар орасида «Рубин», «Динамо», «Порту», «Лацио», «Вильярреал» сингари таниқли клублар мавжуд.

- 23 клуб (11 фоиз) 3 тадан футболчисини Европа яшил майдонларига қўйиб юборди. ЦСКА, «Бешикташ», «Бенфика», «Марсель», «Севилья», «Рома», «Монако» ва бошқалар учун турнирдаги аъзоларининг иштироки жуда муҳим.

- 17 клуб (8 фоиз) 4 тадан аъзосининг иштирокини мунтазам кузатиб боради. «Арсенал», «Эвертон», «Лион» сўзимизга исбот бўла олади. Аслида, «Милан» 5 футболчисини қўйиб юборган эди, аммо Златан Ибраҳимовичнинг жароҳати режаларни ўзгариб кетишига олиб келди.

- 40 клуб 5 ва ундан ортиқ иштирокчи билан Европа чемпионатини таъминлаб берди. Умумий ҳисобда 311 футболчи дегани! Бу мусобақада иштирок этадиган футболчиларнинг 50 фоизига тенг.
ПСЖ: Кимпебе, Мбаппе, Вератти, Флоренси, Сарабия ва Данилони терма жамоа қўйиб юборди.

- Реал: Бензема, Варан, Куртуа, Азар, Кроос ва Модрични терма жамоа таассаруфига қўйиб юборди. Эътиборлиси шундаки, илк бор «Реал» Мадрид жамоаси аъзоларидан бирортаси Испания терма жамоасидан чақирув олгани йўқ. Бунақаси «қизил фурия» тарихида аввал кузатилмаган.

- «Аталанта» аъзоларидан 8 нафари 8 ҳил терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш мақсадида Европа биринчилигига равона бўлди.

- 9 футболчини «Евро 2020»га жўнатиб юборган 3 клуб мавжуд. Улар «Ливерпуль», «РБ Лейпциг» ва «Интер».

- 10 футболчини «Евро 2020»га жўнатиб юборган 2 клуб мавжуд. Улар «Боруссия Дортмунд» ва «Боруссия М»

- 11 футболчини «Евро 2020»га жўнатиб юборган 2 клуб мавжуд. Улар «Манчестер Юнайтед» ва «Динамо Киев»

- «Динамо» Киев клуби шарафини ҳимоя қилаётган нақд 10 нафар футболчи Украина терма жамоасидан чақирув олди. Бу бир клуб ва терма шарафини ҳимоя қилаётган энг катта коллектив дегани. Киевликлар бу борада мутлақ етакчи.

- 12 футболчи бир клубдан Европанинг турли терма жамоалари сафида турнирда иштирок этади. Туриннинг «Ювентус» клуби аъзолари ҳақида гап кетаётганини дарров англаган бўлсангиз керак.

Энг кўп иштирокчилар тақдим этган клублар қайси?

3 ўрин. «Бавария» - 14 футболчи

kfwoekfowekfwe

Мануэль Нойер, Томас Мюллер, Жошуа Киммих, Никлас Зюле, Жамал Мусиала, Леон Горецка, Серж Гнабри, Лерой Сане (Германия), Корентин Толиссо, Люка Эрнандес, Бенжамин Павар, Кингсли Коман (Франция), Давид Алаба (Австрия), Роберт Левандовски (Польша).

2 ўрин. «Манчестер Сити» - 16 футболчи

djasijdaijsf

Жон Стоунз, Кайл Уокер, Рахим Стерлинг, Фил Фоден (Англия), Родри, Эмерик Ляпорт, Ферран Торрес, Эрик Гарсия (Испания), Рубен Диаш, Жоау Канселу, Бернарду Силва (Португалия), Кевин Де Брюйне (Бельгия), Натан Аке (Нидерландия), Александр Зинченко (Украина), Илкай Гюндоган (Германия), Мэтт Смит (Уэльс).

1 ўрин. «Челси» - 17 футболчи

dasjijdaisjda

Мэйсон Маунт, Рис Джеймс, Бен Чилуэлл (Англия), Кай Хаверц, Тимо Вернер, Антонио Рюдигер (Германия), Нголо Канте, Оливье Жиру, Курт Зума (Франция), Жоржиньо, Эмерсон (Италия), Матео Ковачич (Хорватия), Андреас Кристенсен (Дания), Сезар Аспиликуэта (Испания), Миши Батшуайи (Бельгия), Билли Гилмор (Шотландия), Итан Ампаду (Уэльс).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар