Италиялик сузувчи Жаҳон кубоги мусобақасига Шомуродов формасида чиқди
Тошкентда сузиш бўйича ўтказилаётган жаҳон кубоги мусобақасининг навбатдаги босқичида ўзбекистонлик мухлислар эътиборини тортган воқеа юз берди.
Қисқа масофали сувда сузиш бўйича жаҳон чемпиони ва Европа чемпионатлари совриндори, италиялик Альберто Раццетти 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсида Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Элдор Шомуродов фамилияси туширилган футболкасида иштирок этди.
Аммо Шомуродовга кўрсатилган ҳурмат италиялик спортчининг ғалабасини таъминламади. Кучли учлик қуйилагича кўриниш олди:
- Шейн Касас (АҚШ) — 1:51,81.
- Карсон Фостер (АҚШ) — ғолибдан 0,40 сония орқада.
- Финлей Нокс (Канада) — ғолибдан 0,52 сония орқада.
Альберто Раццетти эса белгиланган масофани 1 дақиқа 52,53 сонияда босиб ўтди ва маррага тўртинчи келди.
Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 31 ёшли футболчи қарийб беш йил давомида Италияда тўп тепгани билан ҳам машҳур.
Шомуродов бир неча йил давомида Италия клублари “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри”да тўп сурган. Айни пайтда Элдор Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби футболчиси ҳисобланади.
2026 йилнинг ёзида футболчи миллий терма жамоа сафида жаҳон чемпионатидаги дебютини ўтказди.Шомуродовнинг Конго дарвозасига киритган тўпи мухлислар томонидан гуруҳ босқичининг энг чиройли голи, деб топилди.
ФИФА мутасаддилари Элдорнинг бу голи мундиалдаги энг зўр икки голдан бири бўлганини алоҳида эътироф этди.
Ҳусанов принципиал рақиб “Ливерпуль”га қарши ўйнайдими?
Роналду Ўзбекистон клубига қарши ўйин олдидан баёнот берди
Ўзбекистон юлдузлари Германиядаги 2026 йилги шахмат Бундеслигасини бошлади
Ҳусанов кутилмаган хушхабар олди!
“Трансфер бомбаси”: Европанинг 100 йиллик клуби нега ўзбек футболчисини олди?

Фикрлар