Де Хеа ўрнини боса оладиган ягона дарвозабон бор

“Манчестер Юнайтед”да дарвозабон муаммоси юзага келганига анча бўлди.  Жамоанинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд ҳам бу масалага эътибор қаратиб, Давид де Хеа ўрнини қайси дарвозабон боса олишини айтди.

- Давид яхши ўйнай олмаяпти, ўзига бўлган ишончни йўқотган. Лекин уни ўрнини эгаллайдиган посбон топиш қийин. Дин Хендерсон жуда ёш. Дарвозани унга топшириш ўзини оқламаслиги мумкин. Де Хеани ўрнини босадиган ягона голкипер бу Ян Облак. Лекин уни олиб келиш ўта мушкул масала. Шунинг учун испаниялик дарвозабонга ишонишда давом этиш лозим, - деди Фердинанд.

Ян Облакка “Челси” ҳам қизиқмоқда ва бу трансфер учун 120 миллион евро беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!