Элина Свитолина курашни давом эттирмоқда

Украиналик теннисчи Элина Свитолина чехиялик Катержина Синякова билан "Rogers Cup" турнирида ўзаро куч синашди.

Торонто шаҳрида ўтаказилган ушбу учрашувда Элина рақибини 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, учинчи босқичга ўтди.

Шу тариқа Свитолина, навбатдаги босқичда швейцариялик Белинда Бенчич, ёки гераниялик Юлия Гёргесга қарши кортга чиқадиган бўлди.