Энрике: "Барселона" ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий фаворитлардан бири"
Чемпионлар Лигасининг 2-тури доирасида ПСЖ "Барселона" жамоаси билан баҳс олиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг парижликлар бош мураббийи Луис Энрике каталонияликларнинг турнирда чемпион бўлиш имкониятларини юқори баҳолади.
"Барселона" Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун фаворитлардан бири. Жамоа юқори савияда фантастик ўйин кўрсатмоқда. Камдан-кам клубларда бундай тушунарли футбол услуби мавжуд. Флик шогирдлари ва менинг жамоам чемпионликка асосий даъвогар ҳисобланади. Аммо барчасини плей-офф ўйинлари ҳал қилади", — деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, парижликлар 2-турдан сўнг 6 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар