Фёдор Емельяненко нега фаолиятини якунламаяпти?

40 ёшли россиялик оғир вазнли Денис Лебедев (32-2, 23 КО) боксчининг карерасини тугатиш ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гўёки спортдан кетганга ўхшайман, лекин мен Поветкиннинг жангларини кўраман. Иккимиз ҳам Чеховда яшаймиз, стадионда югуриш пайтида учрашамиз.

Мен спорт мажмуасини ўз уйимдек тасаввур қиламан ва у ерда у машғулот олиб бораман. Буларнинг барчаси мени бир фикрга олиб келади:

" Ҳамма нарсани ташлаб, чиқиб кетиш мумкин эмас. Мен ҳамма фаолиятини тугатишни маслахат бераётган ўша Емельяненкони тушунаман. Ёки Рой Жонсни. Спорт сизнинг томирингизда оқса, уни тарк этиш қийин. "Бу деярли имконсиз", -деди Лебедев.

Эслатиб ўтамиз: Денис 21 декабрь куни Красноярскда бўш қолган WBC silver камари учун биринчи оғир вазн тоифасида Табисо Мчунига қарши жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!