“Башакшеҳир” Шомуродовга эркинлик беради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов янги мавсумни ҳам муваффақиятли бошлади. Тажрибали форвард клуб миқёсида ҳам, миллий терма жамоада ҳам гол уришни давом эттирмоқда.

“Истанбул Башакшеҳир” бош мураббийи Нури Шахин Туркия чемпионатининг дастлабки олти учрашувида 6 та гол урган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовнинг ўйинини юқори баҳолади.

- Баъзан баёнотларимизда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Чунки Шомуродов жаҳон чемпионатидан кейин жуда қисқа таътил олди. Мен футболчиларимга нисбатан адолатсиз бўлишни истамайман.

Жаҳон чемпионатидан кейин дарҳол яхши натижалар кўрсатиш жисмоний ва психологик жиҳатдан осон эмас. Айрим футболчиларимиз ҳали ҳам бу билан курашмоқда.

Элдор – ўзига хос шахс. У доимо ривожланиб бормоқда. Биз унга қанчалик дам беришга ҳаракат қилмайлик, у доимо шундай бўлган, доимо муваффақиятга эришган. Шунинг учун биз унга ҳаракат эркинлигини берамиз.

Шомуродов учун жуда хурсандман. Элдор жамоамиз учун майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам жуда муҳим профессионал футболчи. Ҳақиқатан у учун чин дилдан хурсандман, - деди Нури Шахин.

Дарҳақиқат, Элдор Шомуродовнинг “Рома”дан олиб келиниши ҳар томонлама ўзини оқлаган трансфер бўлди. Турк клуби ўзбек футболчисини 3 миллион евро эвазига бир йилга ижарага олган ва ёзда тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Элдор Истанбул клубидаги дебют мавсумидаёқ Туркия чемпионати тўпурари бўлди ва 22 та голи билан “Башакшеҳир”нинг кучли бешликдан жой олишига энг катта ҳисса қўшган ўйинчи бўлди.

Умумий ҳисобда, Шомуродов “Истанбул Башакшеҳир”га ўтганидан бери ҳозиргача барча турнирларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 29 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига олтита голли пас узатди.

Бунгача ўзбек ҳужумчиси Ўзбекистоннинг “Машъал” ва “Бунёдкор”, Россиянинг “Ростов”, Италиянинг “Женоа”, “Специя”, Кальяри” ва “Рома” жамоаларида ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган. Ҳамюртимиз профессионал фаолияти давомида клублар миқёсидаги мусобақаларда жами 396 та ўйинда 93 та гол ва 44 та ассист қайд этган.

Бундан ташқари, Элдор Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг зўр тўпурари ҳисобланади. У халқаро миқёсда 96 та учрашувда қатнашиб, 47 та гол ва 14 та голли пас муаллифи бўлган.

Ҳусанов ҳақида қизиқ фактлар маълум қилинди

Роналду ёки мураббий: айбдор ким?

Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди

Шомуродов – гол устаси! Европада Элдорга эътибор қаратишди

Сурияга иккита гол урган ўзбек ҳужумчиси Россиядагиларни ҳайрон қолдирди

Норчаев порлаган учрашувда Ўзбекистон йирик ғалабага эришди

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 12-кунги баҳслардан сўнг медаллар жадвалидаги ўрнини билиб олди

Ҳаммаси тамом! Роналду энди ҳеч қачон Португалия учун ўйнамайди (тўлиқ тафсилотлар)

ФИФА раҳбари Инфантино Мирзиёевга ўзбек футболчиларининг устун жиҳатини айтди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!