Жаҳонбахш: "Ўзбекистон биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади"
Эрон -Ўзбкистон учрашувида дарвоазалар ишғол қилинмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Ўйиндан кейин мезбонларп сардори Алиризо Жаҳонбахш журналистларнинг саволларига қуйидагича жавоб қайтарди:
“Ўйин икки хил бўлди. Биринчи бўлим биз учун ёмон ўтди. Иккинчи таймда биз ўз тактикамизни ўзгартирдик. Агар гол урганимизда, вазиятни яхшилаши мумкин эди. Умуман олганда, бу яхшироқ ўйин бўлиши мумкин эди. Бироқ, Худога шукур, биринчи ўринни қўлга киритдик".
"Ўйлайманки, ўйиннинг иккинчи ярмида бизда яхши имкониятлар бўлди ва агар зарбаларимиз голга айланганида, фикрлар албатта бошқача бўларди, лекин мен бунга қўшиламан. Биринчи бўлимда биз яхши ўйин кўрсата олмадик ва ҳеч завфли вазият ярата олмадик, бунга Ўзбекистоннинг ҳимояси сабаб бўлди. Менимча, улар биринчи таймни зўр ўтказишди. Албатта, ўйин бу мухлислар билан янада жонлироқ ўтиши мумкин эди. Бу узр эмас, лекин бизнинг 18 соатлик йўлимиз ва кам тикланишимиз ўз таъсирини ўтказди, аммо кейинги босқични яхшироқ режалаштиришимиз керак.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсдан сўнг форслар гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олишди.
Фикрлар