Жон Жонс ММА ни тарк этгач, бошқа соҳада ўзини синаб кўрмоқчи
Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс лигада яна нечта жанг ўтказмоқчилигини айтди.
“Келгуси беш йил ичида битта ёки иккита жангда ғалаба қозониб, UFC да имкон қадар кўпроқ пул ишлашга ҳаракат қилмоқчиман. Шундан сўнг актёрлик соҳасига қадам қўйиб кўраман. Чунки анча олдин актёр бўлишни хоҳлагандим. Камерада яхши кўринаман, деб ўйлайман. Кичик реклама ва шунга ўхшаш нарсаларни қилишда ҳам тажрибам бор" - дея америкаликнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".
Эслатиб ўтамиз, Жонс охирги жангида Стипе Миочични 3-раундда техник нокаутга учратди.
Фикрлар