
Крис Смоллинг: Моуриньо биздан нимага қодир бўлсак, шуни сўрайди
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрлар билан ўртоқлашди.
– Моуриньо футболчиларнинг ўз имкониятларидан энг юқори даражада фойдаланишларини талаб қилади. Менимча унинг бошқалардан фарқи ҳам айнан мана шунда. Ҳозир жамоанинг барча ўйинчилари ўзларининг нимага қодир эканликларини кўрсатишга тайёрлар, – дейди футболчи The Mirror нашрига берган интервюсида.
Қайд этиш жоиз, 27 ёшли футболчи жорий мавсумда 15 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар