Мераб Двалишвили Калифорния атлетика комиссиясини алдади
Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов билан жанги олдидан Калифорния штати атлетика комиссиясини тиббий кўрикдан ўтказаётганда қайндай алдагани ҳақида гапириб берди.
“Калифорнияда жуда қаттиқ текширув комиссияси бор. Улар пайшанба куни том маънода бутун танамни текширишди. Мен шим кийган эдим, комиссиядаги йигит унга оёғимни кўрсатишни сўради. Мен чап оёғимни кўрсатдим, у нимадир дейишда давом этди. Кейин у бошқа оёғимни кўрсатишни сўради, мен эса унга яна чап оёғимни кўрсатдим” - деди грузиялик подкастда таниқли инсайдер Ариэль Хельванига.
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили "UFC 311" турнирида Умар Нурмагомедовни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.
Фикрлар