Куни кеча Италия кубоги ярим финалида “Милан”ни мусобақадан чиқариб юборган “Ювентус” ашаддий рақибга дарвозабонларни алмашиш таклифини билдирди.

Унга кўра, туринликлар Войцех Шчеснини миланликларга бериб, Буфоннинг адаши бўлган Доннаруммани “Ювентус”га олиб келмоқчи.

Италия терма жамоасининг асосий посбони ҳисобланган Жанлуижи Доннарумманинг трансфери 50 миллион евро туради. Табиийки, туринликлар 30 ёшли Шчеснига тегишли миқдорда пул ҳам қўшиб бериши керак бўлади.

“Милан” ҳозирча бу таклифга жавоб бергани йўқ.

Англия грандларига “Лестер” футболчилари керак

“Барса” Неймарни сотиб олишдан бош тортди. Каталонияга ундан зўри келмоқда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)