Муҳаммад Салоҳнинг янги ҳунари чиқди. У дунёнинг энг зўр шахматчиси билан беллашмоқчи

  • 3 декабрь, 2023, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ футболдан бўш вақтларини қандай ўтказиши ҳақида гапириб берди. Мисрлик йигит шахмат ишқибози экан.

- Мен шахмат ўйнайман. Дона суришга ўрганиб қолганман. Деярли ҳар куни онлайн шахмат ўйнайман.

Партия вақтида исмимни тўлиқ ёзмайман. Рақамларни кириб қўяман. Айримлар “Ҳақиқатан сен Муҳаммад Салоҳмисан?”, - деб сўрайди. Улар барибир ишонмайди.

Мен шахматни Магнус Карлсен даражасида бўлмаса ҳам, жуда яхши ўйнайман. Магнусга қарши ўйинда ҳеч кимда ютишга имконият бўлмайди. Мен бир кун келиб, у билан дона суришни умид қиламан, - деди Муҳаммад Салоҳ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!