Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

  • 17 сентябрь, 2020, 09:34
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55 кг) WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини ноябрь ойида ўтказиши мумкин. Бу борада музокара олиб борилмоқда.

“Boxingscene” сайтининг хабар беришича,  “Matchroom” компанияси томонидан 27 ёки 28 ноябрь куни ўтказилиши кутилаётган жанг кечасида Муроджон Аҳмадалиев IBF  йўналишида мажбурий даъвогар ва вақтинчалик жаҳон чемпиони япониялик Рёсуке Ивасадан (27-3, 17 КО) ўз камарини ҳимоя қилади.

Кечанинг асосий жангида собиқ жаҳон чемпиони Дениэль Жейкобс (36-3, 30 КО) рингга кўтарилади. Унга рақиб сифатида эса, ҳозирча 2 нафар номзод - Габриэль Росадо ( 25-12-1, 14 КО) ва Жон Райдер ( 28-5, 16 КО)  номи илгари сурилмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!