Неймарнинг дўсти Туркияда ўйнайди
Ads
 
 
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимячиси Сандро Англиядан Туркия чемпионатига йўл олди.
 
Бунгача "Куинз Парк Рейнжерс" жамоасида ўйнаган Сандро "Антальяспор" жамоаси билан уч ярим йиллик шартнома тузди. Туркиянинг ушбу жамоасида Самуэль Это'О ва Жан Макун каби Европа футболида ўзини кўрсатган чарм тўп усталари ҳам тўп суради. Ушбу жамоа айни пайтда Туркия Суперлигасида тўққизинчи ўринда бормоқда.
 
 
Сандро Бразилия терма жамоаси таркибида 17 та учрашувда майдонга тушган ва битта гол уришга муваффақ бўлган.