Н.Жокович, Р.Надаль, Р.Федерер ва Д.Истомин Римга йўл олиши мумкин

Италия пойтахти Рим шаҳрида 11-19 май кунлари теннис бўйича эркаклар ўртасида "Мастерс" туркумига кирувчи халқаро турнир ўтказилади.

Унда сербиялик Новак Жокович, испаниялик Рафаэль Надаль, швейцариялик Рожер Федерер, германялик  Александр Зверев, австриялик Доминик Тим, япониялик Кеи Нишикори ва аргентиналик Хуан Мартин Дель Потро иштирок этади.

Шунингдек, Россиялик Карен Хачанов ва Даниил Медведев ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин эса мусобақани саралаш баҳсларидан бошлаши мумкин. Бироқ у мазкур турнирда қатнашиши сўроқ остида турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар